UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

04 янв 14:37
Янгиликлар

Тадбирлар

Самарқандлик спортчилар тақдирланди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов олимпия ўйинлари таркибига киритилган спорт турлари бўйича юқори натижаларга эришиб келаётган бир гуруҳ спортчилар ва уларнинг мураббийлари билан учрашди.

Э.Турдимов мамлакатимизда спортга берилаётган эътиборни алоҳида таъкидлаб, яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган спортчиларга миннатдорлик билдирди. 


Бундай учрашувлар орқали спортчиларни бўлғуси мусобақалар олдидан ўзига хос руҳлантириш ҳамда юртимизда ёшларни спортга кенг жалб этиш асосий мақсад эканлигини қайд этди. Шунингдек, навбатдаги Олимпия ўйинларида самарқандлик спортчилар тарихий ғалабаларни қўлга киритиб, кириб келаётган 2021 йил Самарқанд спорти йили бўлиб тарих зарварақларидан жой олиши лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, спортчилар ва уларнинг мураббийлари вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


– Айни пайтда Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақаларга қизғин тайёргарлик кўрмоқдамиз, – дейди Самарқанд давлат университети талабаси, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, спорт устаси Навбаҳор Ҳамидова. 

– Шу пайтгача 4 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганман. Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгалладим. 


Мақсадим Олимпия ўйинларида ҳам иштирок этиб, юртимиз байроғини баланд кўтаришдан иборат. Бугунги тадбирда вилоят ҳокими томонидан билдирилган юксак эътироф бизни янада руҳлантирди. Энди янада кўпроқ ўз устимизда ишлаб, билдирилган ишончга муносиб ғалабалар билан жавоб берамиз.

Тадбир якунида концерт дастури намойиш этилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг