UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

06 июн 12:40
Янгиликлар

Самбо

Самбо бўйича Жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Ўзбекистонда тантанали равишда тақдирланди

Теглар :  Самбо
Самбо бўйича Сербияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчилар тантанали равишда тақдирланди

Аввалроқ, 2020 йилнинг 3-9 ноябрь кунлари Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида юқори натижа қайд этган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши қабул қилинганди.

Осиё чемпионатининг очилиш маросимидан сўнг мукофотлар ўз эгаларига топширилди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон Туризм ва спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов, Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев, МОҚ бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов, шунингдек таниқли ММАчимиз Маҳмуд Мурадов иштирок этди. 

Фармойишга кўра, олтин медални қўлга киритганлиги учун:

Боқиев Баҳодир Нарзуллаевич ҳамда Ҳамроев Давлатжон Алишер ўғли 10 000 АҚШ доллари билан,


Кумуш медални қўлга киритганлиги учун:

Оғажонова Ибодатхон Лочинбек қизи;

Ёқубов Неъмат Исоқ ўғли;

Рўзиев Фурқат Искандарович;

Саидаматов Лутфулла Хайрулла ўғли 5 000 АҚШ доллари билан,


Бронза медалини қўлга киритганлиги учун:

Гадоев Дилшод Аслам ўғли;

Ерназаров Сарбон Солижон ўғли;

Зияева Гулноза Мавлонкуловна;

Рахмонов Улуғбек Авазжон ўғли 2 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади.


Шунингдек, тайёрлаган спортчилари олтин медални қўлга киритганлиги учун Аҳмедов Умид Хамроқулович ҳамда Жўраев Фарҳод Ашуровичлар 3 000 АҚШ доллари билан, шогирдлари кумуш медални қўлга киритганлиги учун:

Аҳмедов Абдуғани Ҳамроқулович;

Жўрақулов Худойназар Ражабович;

Қорабоев Жаҳонгир Содиқович;

Расулов Баҳром Нариманович 1 500 АҚШ доллари билан ҳамда шогирдлари бронза медалини қўлга киритганлиги учун Асроров Сардор Меҳрож ўғли, Халикова Хуршида Нарзуллаевна, Гулямов Равшан Тоирович ҳамда Шакиров Роман Ильдаровичларнинг ҳам ҳар бири 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари билан тақдирландилар.


Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг