UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

31 мар 19:33
Янгиликлар

Самбо

Самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланмоқда: ассоциация вакиллари Урганчда

Теглар :  Самбо
Бугун Хоразм вилояти Урганч шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ва фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланиши ҳақида аввалроқ хабар бериб ўтгандик.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон самбо ассоциацияси бош котиби ва бош мураббийи Роман Шакиров, раис ўринбосари Ислом Адилов, аёллар терма жамоаси катта мураббийи Екатерина Близнецова мусобақа ўтказиладиган Урганч шаҳрига етиб боришган. 

Ассоциация мутасаддилари бугун Урганчдаги самбо залларида бўлишди. Уларга Ўзбек самбосининг афсоналаридан бири Раҳим Машарипов, шунингдек самбо бўйича Хоразм вилояти терма жамоаси катта мураббийи Зафар Аллаберганов ҳамрохлик қилишди. 

Мутасаддилар у ерда самбо тўгараклари мавжуд бўлган спорт заллари - Яккакурашлар мактаби ва "Динамо" спорт залида бўлишди. У ерда ёш самбочилар билан суҳбатлашишди, тегишли тавсия ва маслаҳатлар берилди. Спортчиларга олдинда турган мусобақа омад тиланди. 

Шунингдек, Раҳим Машарипов ёш полвонларга Хоразм вилояти самбо мактаби ҳақида гапириб берди. 

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон чемпионатининг ташкилий масалалари ҳал қилинади. Асосий беллашувлар 1 ва 2 апрель куни бўлиб ўтади. Баҳслар 2004 ва 2005 йилларда туғилган, хамда фахрий спортчилар ўртасида ўтказилади.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг