UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

29 май 11:37
Янгиликлар

Самбо

Самбо. Ташкилий қўмита билан Осиё чемпионатига тайёргарлик масаласи муҳокама қилинди

Теглар :  Самбо
Ўзбекистон Таэквондо WT ассоциацияси базасидаги "Универсал" спорт саройида Самбо бўйича Осиё чемпионати ташкилий қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишга Ташкилий қўмитанинг раиси, Ўзбекистон туризм ва спорт Вазирининг ўринбосари, Каримов Аваз Қудратуллаевич раислик қилди. Шунингдек йиғилишда Ўзбекистон миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Ирматов Равшан Сайфутдинович, Осиё самбо уюшмаси раиси Муллаев Аламжон Тўхтасинович, Осиё самбо уюшмаси бош директори Сурэш Гоопи, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов, Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим  Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Вазирлиги, Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ўзбекистон “Airports” АЖ, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси, Худудий электр тармоқлар АЖ вакиллари иштирок этишди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 27 май куни 31-31/1-198-сон баённомасида қайд этилган 2021 йил Самбо бўйича Осиё чемпионатини юқори савияда ўтқазиш буйича барча масалалар кўриб чиқилди, савол ва таклифлар киритилди ва камчиликларни олдини олиш буйича топшириқлар берилди. Чемпионат халкаро миқёда ташкил этилишини инобатга олиб уни юқори савияда ўтказиш кераклигини таъкидлаб ўтилди.

Айни пайтда Ўзбекистон самбо ассоциацияси ушбу қитъа биринчилигини ташкил этиш бўйича қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Мусобақага нафақат ташкилий томонлама, балки спортчиларимизнинг тайёргарлиги ҳам кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Айни пайтда терма жамоамиз аъзолари Чирчиқ шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишмоқда. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг