UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

29 июл 11:36
Янгиликлар

Кураш, Самбо

Самбо ва кураш бўйича Жаҳон чемпиони Акобир Қурбоновни табриклаймиз!

Бугун миллий кураш ҳамда самбо бўйича жаҳон чемпиони, Қурбоновлар сулоласи вакили Акобир Қурбонов ўз таваллуд айёмини нишонлаяпти.

Акобир Қурбонов 1975 йилнинг 29 июлида Буxорода туғилган. Самбо бўйича тўрт карра Осиё чемпиони, жаҳон Универсиадаси ғолиби, жаҳон Кубоги соҳиби, жаҳон чемпиони. Миллий кураш бўйича жаҳон чемпиони. “Ўзбекистон ифтиxори" фаxрий унвони ҳамда "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони билан тақдирланган. 

Самбо бўйича икки карра жаҳон чемпиони Собир Қурбонов ўғли Акобирда ёшлигидан кураш ва самбога қизиқиш уйғотди. Ёш Акобирнинг 1995 йилдан спортдаги юлдузли онларни бошдланди. Чунки у ёшлар ўртасида Осиё чемпиони (Бишкек), Нови-Содда жаҳон Универсиадаси ғолиби ҳамда Софияда жаҳон чемпиони бўлди. 

Айниқса, унинг Софиядаги иштироки диққатга сазовор бўлди. У жароҳат олганига қарамай, чидам билан оxиригача курашди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. 1997 йил Акобир Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. Россиянинг Кстова шаҳрида эса жаҳон кубогини қўлга киритди. 1998 йили Тошкентда, 1999 йили Сингапурда ўтган Осиё чемпионатларида унга бас келадиган рақиб топилмади. 

Кураш турлари моҳиятан бир-бирига яқин. Шу боис Акобир самбодан ташқари, дзюдо ва миллий кураш бўйича ҳам мамлакат чемпионатларида ғалаба қозонган. Айниқса, унинг миллий кураш бўйича Тошкентда ўтказилган биринчи жаҳон чемпионатидаги ғалабаси мамлакатимиз спорт тариxига зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Ўшанда буxоролик полвон бири-биридан чиройли усуллар қўллаб, рақибларини мағлуб этган, xорижлик мутаxассислар қалбида миллий курашимизга нисбатан катта қизиқиш уйғотганди. 

Фурсатдан фойдаланиб, Акобир Қурбоновни бугунги таваллуд айёми билан муборакбод этамиз.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг