UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0

20 май 21:02
Янгиликлар

Самбо

Самбочиларимиз Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини бошлашди

Теглар :  Самбо
Хабарингиз бор, 4-5-6 июнь кунлари Тошкент шаҳри самбо бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Ушбу мусобақада қитъамизнинг турли мамлакатларидан етакчи самбочилар қатнашиши кутилмоқда. Ўз ватанимизда ўтказиладиган қитъа биринчилиги учун ўзбек самбочилари жиддий тайёргарлик олиб боришмоқда. Шу мақсадда, Ўзбекистон самбо терма жамоалари бугун Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғинларига киришди. 

Ушбу йиғин ҳақида Ўзбекистон самбо ассоциацияси бош котиби, терма жамоа бош мураббийи Роман Шакиров ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугундан бошлаб Ўзбекистон самбо терма жамоалари Чирчиқ шаҳрида йиғинни бошлашди. Унда 50 нафар спортчи ва мураббий иштирок этмоқда. Дастлабки кунда ўқув-машғулот йиғининнг мақсад ва вазифалари назарий томонлама тушунтириб берилди. Шунингдек антидопинг масаласида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Куннинг иккинчи қисмида эса гилам устида машғулотлар олиб борилди. Мақсадимиз - ўз мамлакатимизда ўтказиладиган Осиё чемпионатига муносиб тайёрланишдир", - деди Роман Ильдарович.

Маълумот учун, ушбу йиғин Осиё чемпионати бошлангунга қадар давом этади. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг