UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

02 июл 19:42
Янгиликлар

Бошқалар

Сардобада катта спорт байрами ташкил этилди

Теглар :  Сардоба
Спорт тадбирларида 300 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун ўзаро беллашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшлар куни»га бағишланган байрам тадбиридаги маърузалари, энг муҳим фикр ва ташаббусларидан келиб чиққан ҳолда Сирдарё вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда Сардоба тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида чекка ҳудудларда ёшларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаган ҳолда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан ёшлар ўртасида спортнинг тош кўтариш, армрестлинг, шахмат-шашка ва оммавий югуриш марафони спорт тадбирлари эрта тонгдан туманнинг «Юртдош» маҳалласидан старт берилди.

Ушбу оммавий мусобақада аҳолининг 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган қатламлари «Дўстлик» маҳалласида жойлашган финиш чизиғига қадар масофани босиб ўтди.

Спорт тадбирларида 300 нафардан ортиқ иштирокчилар ғолиблик учун ўзаро беллашди. Натижаларга кўра:

Шахмат спорт турида:

1-ўрин Мамарасулов Дилмурод

2-ўрин Сайдалиев Иброҳим

3-ўрин Шомуродов Хуршид;

Аёллар ўртасида югуриш мусобақасида:

1-ўрин Маҳмудова Гулшода

2-ўрин Мажидова Дилшода

3-ўрин Абдумажидова Марҳабо

Эркаклар ўртасида югуриш мусобақасида:

1-ўрин Орзиқулов Темур

2-ўрин Самаджонов Жаҳонгир

3-ўрин Қаршибоев Абдурашид

Ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг