UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

31 дек 08:24
Янгиликлар

Теннис, Дзюдо, Таэквондо, Сув спорти турлари

Сарҳисоб: 2019 йил Бухоро вилояти спортчилари учун қандай келди?

Теглар :  СпортБухоро
Якунланиб бораётган 2019 йилда бухоролик спортчилар Республика, Осиё ва жаҳон миқёсидаги нуфузли турнирларда муваффақиятли иштирок этишди.

Улар турнирларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб, юртимиз шарафини муносиб химоя қилдилар. Вилоятда фаолият юритаётган 59 та спорт федерация, ассоциация ва бўлинмаларда барча ишлар режа асосида ташкил қилинган бўлиб, спортчилар хар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Бунга жавобан атлетлар нуфузли турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келишяпти.

Бугунги кунда вилоятда 29 та спорт таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Бу спорт масканларида ёшлар спорт билан мукаммал шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилган. Вилоятдаги 3478 та спорт иншоотида 1180 нафар тренер ва 2192 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчилари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг қўл остида 134 608 нафар ёшлар (45 573 нафари қизлар) спорт билан мунтазам шуғулланиб келишяпти. Якунланаётган йил давомида 1787 та мусобақа ва оммавий спорт тадбирлари ўтказилди. Мазкур мусобақаларда 200 минг нафардан ортиқ спортчи ҳамда хаваскор спортчилар иштирок этди.

2019 йилда бухоролик спортчилар Республика ва халқаро миқёсидаги мусобақаларда 2077 та медалларни қўлга киритишди. Шундан, жаҳон чемпионатларида жами 37 та (14 та олтин, 9 та кумуш ва 14 та бронза), Осиё чемпионатларида 107 та (32 та олтин, 39 та кумуш ва 36 та бронза), халқаро турнирларда эса 262 та (89 та олтин, 68 та кумуш ва 105 та бронза) медаллар қўлга киритилди.

Вилоят спортчилари республика миқёсидаги мусобақаларда жами 1671 та (419 та олтин, 460 та кумуш ва 792 та бронза) медалларни жамғариб, бу борада юртимизда пешқадамлар қаторидан жой олишди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари тарбияланувчилари 2019 йилда ўтказилган спорт мусобақаларида 2077 та медалларни қўлга киритишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг