UZ

Сўнгги янгиликлар

16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0

14 авг 16:22
Янгиликлар

Оғир атлетика

Сарварбек Зафаржонов Ислом бирдамлиги ўйинлари мутлақ чемпиони! + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Туркиянинг Конья шаҳрида V Ислом бирдамлиги ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақада оғир атлетикачиларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда. 

Ҳозиргина -89 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди. 

Қувонарлиси, ушбу вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Сарварбек Зафаржонов 3 та олтин медаль соҳибига айланди. 

Даст кўтариш машқида 167 кг билан Ислом бирдамлиги ўйинлари рекордини ўрнатган Зафаржонов энг яқин таъқибчисини 5 кгга ортда қолдириб, олтин медални қўлга киритди.

Силтаб кўтариш машқида эса 199 кг тошни ўзига бўйсундирган спортчимиз иккинчи олтин медални ҳам ўзиники қилди. 

Икки кураш натижасига кўра 366 кг натижани қайд этган Зафаржонов катта олтин медалига эга чиқди.

Сарварбек Зафаржоновнинг чиқишидан ва тақдирлаш маросимидан олинган суратларни томоша қилинг.

Суратлар муаллифи: Анвар Ильясов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг