UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

17 ноя 07:42
Янгиликлар

Тадбирлар

“Save Aral” марафонининг навбатдаги босқичи Ангренда ўтказилди

Теглар :  МарафонSave Aral
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ва Ангрен шаҳар ҳокимликлари, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон енгил атлетика ҳамда Триатлон федерациялари билан ҳамкорликда Ангрен шаҳрида «Янги нафас» дастури доирасида “Save Aral” марафони ҳамда юриш бўйича оммавий тадбирлар ташкил этилди.

Унда Жисмоний тарбия тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва «шахсий намуна» сифатида оммавий югуриш мусобақасида қатнашди.

Маълумки, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ташаббуси билан республикамизнинг 19та шаҳри бўйлаб «Янги нафас» дастури доирасида “Save Aral” марафони ва юриш бўйича оммавий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбирлар Тошкент вилоятида ҳам давом эттирилди.

Ангрендаги оммавий спорт тадбирида иштирокчилар велопойга, оммавий югуриш ва юриш мусобақаларида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Эътиборлиси, ушбу тадбирларда Ўзбекистон паралимпиячилари ҳам муносиб иштирок этиб, ўз матонатларини кўрсатди.

Тадбир якунида “Save Aral” марафони ҳамда юриш бўйича оммавий мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари, шунингдек, тадбирда фаол қатнашган иштирокчилар ҳам ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг