UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

29 июл 12:10
Янгиликлар

Формула-1

Себастьян Феттель мавсум охирида «Формула-1»даги фаолиятини якунлашини маълум қилди

Тўрт карра жаҳон чемпиони Себастьян Феттель 2022 йилги мавсум якунида «Формула-1»даги фаолиятини якунлашини маълум қилди.

«Охирги 15 йил давомида «Формула-1»да ажойиб инсонлар билан ишлаш шарафига муяссар бўлдим. Буларнинг барчаси учун уларга раҳмат айтмоқчиман. Мен сўнгги икки йил давомида «Астон Мартин» шарафини ҳимоя қилиб келяпман ва натижаларимиз биз кутгандек яхши бўлмасада, жамоа келгуси йилларда энг юқори савияда бўлишига ишонаман. 

Бундай ажойиб одамлар гуруҳи билан ишлаш менга ёқди. Лоуренс, Лэнс, Мартин, Майк, раҳбарлар, муҳандислар, механиклар ва жамоанинг қолган аъзолари - мен уларга энг яхши тилакларимни тилайман. Умид қиламанки, ўтган йили қилган ва бу йил давом эттираётган ишларим жамоа ривожига ёрдам беради. Қолган ўнта Гран-прида бор кучимни сарфлайман.

Кетиш қарори мен учун қийин бўлди, бу ҳақда кўп ўйладим. Йил охирида мен нимага эътибор қаратишим керак бўлса шунга кўпроқ вақт ажратмоқчиман. Мен ота сифатида оилам билан кўпроқ вақт ўтказишни хоҳлайман.

Лекин бугун мен хайрлашув ҳақида гапирмоқчи эмасман. Мен барчага, шу жумладан, қўллаб-қувватлашларсиз «Формула-1» бўла олмайдиган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман», - дея Феттелнинг сўзларини келтиради «Астон Мартин» матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Феттель тўрт марта жаҳон чемпиони бўлган. Ортда қолган 16 та «Формула-1» мавсумида 289 та стартда у 53 марта ғалаба қозонган ва 122 марта шоҳсупага кўтарилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг