UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

18 фев 19:32
Янгиликлар

Тадбирлар, Осиё ўйинлари

Шаҳар ҳокимиятида «Тошкент-2025» Осиё ўйинларига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди

Президентимиз 2020 йил декабрь ойида ўтказилган “Ёшлар форуми” ва Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаларида пойтахтимизнинг 2025 йил ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтган эдилар.

Давлатимиз раҳбари тегишли ташкилотларга мазкур мусобақани юқори савияда ўтказиш ва унга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича топшириқ берган эди. Бугун Тошкент шаҳар ҳокимиятида Вазирлар Маҳкамаси, шаҳар ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитасининг мутасадди раҳбарлари «Тошкент-2025» ёшлар Осиё ўйинлари ташкилий масаласига бағишланган учрашувда иштирок этишди. 

Унда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими Рашид Толипов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Ирматов, МОҚ Бош котиби, «Тошкент-2025» дирекцияси директори Ойбек Касимов ва бошқа мутасаддилар қатнашишди.

Йиғилишда Вазирлик ва Қўмита мутасаддилари Тошкентдаги мавжуд спорт объектларининг ҳозирги ҳолати, улар орасида қайсилари бўлажак мусобақани қабул қилиш имкониятига эгалиги, қайси спорт турлари учун иншоотлар қуриш лозимлиги ҳақида маълумот беришди. Шунингдек, кун тартибидан мусобақа дастурига киритиладиган спорт турлари ва бошқа ташкилий масалалар ҳам ўрин олди.

Таъкидлаш жоиз, пойтахтимиз бунгача қитъа ва жаҳон миқёсдаги йирик турнирларни қабул қилган бўлса-да, катта комплекс мусобақага илк бор мезбонлик қилади. Бу эса муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек, Янги Ўзбекистоннинг ҳозирги имконияти ва салоҳиятини жаҳон ҳамжамиятига намойиш қилиш учун айни муддао. 

Учрашувда ҳукуматимиз вакиллари мусобақа ташкилий ишлари бўйича барча масалаларни ҳал қилишда ёрдам беришга тайёр эканликлари ва мазкур йирик лойиҳа давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлашди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Олимпия Кенгашининг 2020 йил 16-17 декабрь кунлари Ўмон Султонлигида ўтказилган Бош Ассамблеясида Тошкентнинг 2025 йил бўлиб ўтадиган ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қилиши расман эълон қилинган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг