UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

06 янв 15:28
Янгиликлар

Оғир атлетика

Шаҳрулло Маҳмудов Осиё оғир атлетика федерацияси вице-президенти лавозимига қайта сайланди

Қатар пойтахти Доха шаҳрида Осиё оғир атлетика федерациясининг (ООАФ) ҳисобот-сайлов Конгресси бўлиб ўтди.

Ушбу спортнинг қитъамиздаги истиқболли режалари муҳокама қилинган тадбирда ООАФ раҳбариятининг янги таркиби шакллантирилди. Эътиборлиси, унда Ўзбекистон Ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари, мамлакат оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов ООАФнинг вице-президенти этиб қайта сайланди.

Овоз бериш натижаларига кўра, ташкилотнинг амалдаги президенти Юсуф Ал Мана раҳбарлигини давом эттирадиган бўлди. Шунингдек, Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Жалуд ООАФнинг биринчи вице-президенти, Муҳаммад Ал Ҳарби эса ООАФ Бош котиби лавозимига сайланишди.

Сайланган ва тасдиқланган расмийлар Париж-2024 Олимпиадасигача бўлган давр мобайнида ўз лавозимларида фаолият юритишади. Қайд этиш жоиз, Шаҳрулло Маҳмудов бунгача ҳам ООАФнинг вице-президенти, шунингдек, Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитаси аъзоси сифатида самарали фаолият олиб борган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг