UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

29 июл 17:51
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шаҳзодбек Шаробиддинов WBA Asia камари соҳиби!

Ҳозиргина Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳрида профессионал бокс кечаси ўз якунига етди.

FW1 промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган ушбу бокс оқшомининг марказий жангида ҳамюртимиз Шаҳзодбек Шаробиддинов (6-1) кореялик Сон Кван Лига қарши рингга кўтарилди. Ўн раунд тўлиқ давом этган жангда чарм қўлқоп устамиз ҳакамларнинг якдил қарори билан очколар ҳисобига кўра ғалаба қозониб, WBA Asia камарини қўлга киритди. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги турнирда "Фавзул Мунаввар" промоутерлик клубининг барча 5 нафар боксчиси рақибларини мағлуб этишни уддалашди.

Ҳамюртларимизнинг иштирокини Дониёрбек Ҳайиталиев чиройли ғалаба билан бошлаб берди. 67 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз биринчи раунднинг ўзида асли ўзбекистонлик, ҳозирда Корея Республикаси шарафини ҳимоя қилаётган Абдулла Ниғматовни техник нокаутга учратди.

74 кг вазн тоифасида кечган 6 раундлик жангда ҳамюртимиз Эгамберди Нуриддинов Корея Республикаси вакили Дае Хюн Баекни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратди.

59 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган боксчимиз Сирожбек Исмоилов 6 раунд тўлиқ давом этган жангда кореялик рақиби Ин Ҳо Чойни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди.

53.5 кг вазн тоифасидаги боксчимиз Ҳусниддин Мараимов 6 раунд тўлиқ давом этган жангда кореялик Ин Су Жангни очколар ҳисобига кўра таслим этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг