UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

18 июл 20:10
Янгиликлар

Енгил атлетика

Шарифа Давронова – Осиёнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси!

Енгил атлетиканинг уч ҳатлаб сакраш йўналиши бўйича ёшлар ўртасида Осиё ва жаҳон чемпиони, Конья-2021 Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиби Шарифа Давронова Осиё енгил атлетика ассоциацияси томонидан “Йилнинг энг яхши ёш енгил атлетикачиси” деб топилди.

 Бугун Осиё енгил атлетика ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев ушбу совринни атлетимизга топширди.

Андрей Ҳакимович спортчимизни тақдирлар экан, унга келгуси мусобақаларда омад тилади. Хусусан, жорий йил Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинларида ҳам барча ундан олтин медаль кутаётганини қўшимча қилди. Ўз навбатида, Ш.Давронова келгусида катталар ўртасида ҳам йил спортчиси бўлиш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.

Маълумот учун, жорий йил ҳисобидан Осиё миқёсида ёшлар ўртасида ўтадиган мусобақалар якунига етди. Давронова 2023 йил пойтахтимиз мезбонлик қилган Осиё чемпионатида 13.99 метр натижа қайд этган. Бу йил давомида нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсида ёшлар тоифасидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг