UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

22 сен 09:07
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Шаронов Самарқанд шаҳрини зиёрат қилди + ФОТО

Шу кунларда Халқаро ва Европа сузиш федерацияларининг сув полоси бўйича техник қўмиталари аъзоси, Россия сузиш федерацияси биринчи вице-президенти, Олимпия ўйинлари ғолиби Евгений Шаронов юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Ўзбекистон сузиш федерацияси раҳбарияти таклифига кўра юртимизга келган Шаронов кеча қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида бўлиб, бу ерда сув полосини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ва яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

“Ташрифимнинг биринчи куни Наманганда бўлиб, вилоят сув полоси базасида яратилган шароитлар билан танишган эдим. Бугун биз Самарқанд шаҳрига келдик ва бу ерда ҳам сув полосини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдик. Очиғи, ҳар икки ҳудудда ҳам олиб борилаётган ишлар менга манзур бўлди. Умид қиламанки, ишлар шу зайлда давом этадиган бўлса, яқин келажакда бу ердан кўплаб истеъдодли ватерполчилар етишиб чиқади. Бу учун шароит ҳам, имконият ҳам етарли”, - дея ўз фикрларини билдирди Евгений Шаронов.

Мартабали меҳмон, шунингдек, Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари ва муқаддас қадамжоларини ҳам бориб кўрди ва бу ерда ўтказган дамлари унинг ҳаётида ёрқин воқейлик сифатида муҳрланганлигини таъкидлаб ўтди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг