UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

21 авг 08:04
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат бўйича жаҳон Кубогида илк финалчи аниқланди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича жаҳон Кубоги давом этмоқда.

Эркаклар ўртасидаги баҳсларда 1/2 финалнинг иккинчи учрашувлари бўлиб ўтди. Илк жуфтликда мусобақа кашфиётига айланган озарбайжонлик Нижат Абасов собиқ жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсенга қарши оқ доналарда ўйнаб, дуранг натижа қайд этди. Магнус биринчи учрашувдаги ғалаба эвазига финалга йўл олди. Абасов эса учинчи ўрин учун баҳсда иштирок этади. 

Иккинчи 1/2 финал жуфтлигида эса америкалик Фабиано Каруана ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандҳага қарши қора доналарда ҳаракат қилди. Бу сафарги учрашувда ҳам гроссмейстерлар дурангга имзо чекишди. Бугун ҳал қилувчи партия ўтказилади.  

Эслатиб ўтамиз, жаҳон Кубоги чемпионлик тожи учун саралаш вазифасини ҳам ўтаб беряпти. Кучли учликдан жой олган гроссмейстерлар даъвогарлар мусобақасига йўлланмани қўлга киритади.  


Жаҳон Кубоги. Эркаклар. 1/2 финал. Иккинчи партия

Нижат Абасов (Озарбайжон) – Магнус Карлсен (Норвегия) - 0,5:0,5 (умумий ҳисоб – 0,5:1,5)

Рамешбабу Праггнанандха (Ҳиндистон) – Фабиано Каруана (АҚШ) - 0,5:0,5 (1:1)

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг