UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0

12 апр 11:37
Янгиликлар

Шахмат

Шахмат. Қозоғистондагилар Ўзбекистон тажрибасини такрорламоқчи

Қозоғистон шахмат федерацияси президенти Тимур Турлов шахматчиларнинг эҳтимолий маҳаллийлаштирилиши борасидаги саволга жавоб берди.

- Қозоғистоннинг аёллар терма жамоаси жуда кучли, аммо эркаклар термасида муаммолар бор. ФИДЕ Топ-100 талигида Қозоғистоннинг бирорта вакили йўқ. Катта умидга эга бўлган шахматчиларни маҳаллийлаштириш вариантлари йўқми? Масалан, теннис федерациясида Елена Рибакина билан шундай ҳолат юзага келди.

- Кўрамиз, бироқ бу бизнинг йўлимиз эмас. Сўнгги йиллар давомида шахматга катта пул тиккан Ўзбекистоннинг (Ўзбекистон терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси-2022да ғолибликни қўлга киритди) юксалишга эга бўлаётганини кўриб турибмиз. Мамлакатимизда бу борада потенциал катта. Бу ишни бир йилда амалга ошириш жуда қийин. Биз аста-секинлик билан болалар спортига сармоя киритишни бошлаймиз. Бунинг ортидан беш йилдан кейин натижа оламиз. Ёшларга пул тикиш ва унинг мевасини кўриш учун тайёрмиз.

Мамлакатда улар учун турнирлар ташкил қилиш, уларга соврин жамғармаси йўналтириш, бизнес-уюшмаларни қизиқтириш ва шахматчиларни хориждаги турнирлардаги иштирокини таъминлаш. Бу қимматга тушиши мумкин, лекин вақти келиб натижа беришни бошлайди ва кўплаб иқтидорларни кашф қиламиз. Бунга шубҳа қилмайман, - деди Турлов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг