UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

04 апр 08:04
Янгиликлар

Кураш

"Шайхонтоҳур туман прокурори кубоги" учун кураш мусобақасидан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тошкент шаҳар кураш федерацияси томонидан пойтахтда аҳоли ўртасида курашни оммалаштириш, кураш тўгараклари қамровини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустақкамлаш бўйича ибратли ишлар амалга оширилаётгани кўпчиликни мамнун этмоқда.

Илк бор ҳар бир туманда биттадан мактабда кураш тўгараклари ташкил қилиниб, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига малакали мураббийлар ишга қабул қилинди ва кураш гиламлари билан таъминланди. Ҳар бир туманда кураш бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

Куни кеча пойтахтимиздаги “Наврўз боғи”да “Шайхонтоҳур туман прокурори кубоги” учун кураш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 7 та вазн тоифасида 100 нафарга яқин ўғил-қизлар маҳоратларини синовдан ўтказди.

Шу ернинг ўзида Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган мамлакат чемпионати ғолиб ва совриндорларига эсдалик совғалари ҳам топширилди.

“Шайхонтоҳур туман прокурори кубоги”да Зарнигор Раҳмиддинова, Мамлакат Султонова, Йигитали Чўтбоев, Муҳаммад Саъдуллаев, Улуғбек Отамуродов, Умар Бозоров, Рифат Хударовлар ўз вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасининг энг юқори поғонасидан ўрин эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар Тошкент шаҳар ва Шайхонтоҳур туман кураш федерациялари томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг