UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

14 июн 06:17
Янгиликлар

Бошқалар

Шерзод Ташматов Сурхондарё вилоятидаги спорт даргоҳларининг фаолиятини ўрганди + ФОТО

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23 май куни ўтказган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари, шунингдек, 6 июндаги жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид имзолаган 3 та янги Қарори асосида олиб борилаётган ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Бу сафар МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институти раҳбари Илҳомжон Турсуналиевдан иборат ишчи гуруҳ Термиз шаҳрида бўлди.

Термиз Олимпия захиралари коллежида ўтган учрашувда вилоятдаги соҳа мутахассислари билан долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Очиқ мулоқот тарзида ўтган суҳбат давомида соҳадаги муаммолар ўртага ташланиб, уларнинг ечими, келиб чиқиш сабаблари чуқур ўрганилди. Ҳар бир вилоятда бўлгани каби иқтидорли ёшларни селекция қилиш бўйича таэквондо ва дзюдо спорти мисолида ишлаб чиқилган янги тизим тақдимоти ўтказилди. 

Қайд этиш жоиз, йиғилишда қатнашган таниқли дзюдочи, Токио-2020 иштирокчиси ва ЖЧ совриндори, ҳозирда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Шарофиддин Лутфуллаев мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлади.

Ташриф давомида мутасаддилар вилоят спортни ривожлантириш бошқармаси ва дзюдо федерацияси мутасаддиларининг ҳамроҳлигида бир қатор спорт мактаблари, хусусан, Термиз ОЗК фаолияти билан яқиндан танишишди. Шерзод Ташматов масканлардаги ошхоналар фаолиятига ҳам аҳамият қаратди. Ёш спортчилар учун тайёрланаётган овқатлар рациони, ҳафталик менюлар билан яқиндан танишиб, унинг таркибини янада фаол озуқавий моддалар билан бойитиш бўйича қўшимча тавсиялар берди.

Ишчи гуруҳ сафар доирасида Термиздаги спорт масканлари ва коллеж фаолиятини ўрганибгина қолмай, Бойсун туманида ҳам бўлдилар. У ердаги спорт мактабларининг фаолияти билан яқиндан танишиб, самарадорликни янада ошириш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Президент қарорига кўра, эндиликда Олимпия захиралари коллежлари негизида Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолият олиб боради. Ташриф якуни бўйича Шерзод Ташматов ва Илҳомжон Турсуналиев спорт турлари имкониятидан келиб чиққан ҳолда таълим муассасаларининг фаолияти, айниқса, коллеж қабули учун квоталарни қайта кўриб чиқиш бўйича ўзлари учун зарур маълумотларни белгилаб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг