UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 июн 17:08
Янгиликлар

Енгил атлетика

Шоҳрух ва Марианна олтин медални қўлга киритди

Пойтахтимизда енгил атлетика бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубогида икки юз нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун куч синашди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкиллаштирилган мазкур мусобақанинг 10 минг метр масофага спортча юриш баҳсларида Шоҳрух Саломов ва Марианна Турсунова олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, юз метрга тўсиқлар оша югуришда Валентина Кибальникова ҳамда Эргаш Нормуродовга тенг келадигани топилмади.

Турли масофаларга югуриш баҳсларида Гулсумби Шарипова, Зулфизар Абдуллаева, Зарнигор Худойбердиева, Мавлуда Мадалиева, Суннат Исмоилов, Анвар Саримсоқов, Хуршид Аҳмадалиев, Ҳумоюн Маҳмудов ва Евгений Фадеев марра чизиғини биринчилардан бўлиб босиб ўтди.

Диск, ядро, найза ва босқон улоқтиришда Шаҳризода Юсупова София Бурҳонова, Санобар Эркинова, Ригина Адашбоева, Рашид Содиқов, Достон Ражабов, Бобур Шокиржонов, Жавлон Тилаволдихўжаев мамлакат миқёсида тенгсиз эканини исботлади. Лангар чўпга таяниб сакрашда Виолетта Перегудова ҳамда Асилбек Тўрақулов шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олди.

Узунликка, баландликка ва уч ҳатлаб сакрашда қизлар ўртасида Алина Яблокова, Надия Дусанова, Ўғилой Абдулазизова, ўғил болалар орасида эса Никита Логинов, Дмитрий Мельситов ва Дмитрий Пупко энг баланд маррани забт этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг