UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

14 окт 07:45
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Синхрон сузиш бўйича ҳудудий мураббийлар учун онлайн семинар ўтказилди

Ўзбекистон сув спорти турлари федерацияси томонидан «Спортчиларнинг машғулот жараёнида тайёргарлиги» мавзусида вилоят мураббийлари ва мутахассислари учун онлайн семинар ташкил этилди.

Синхрон сузиш бўйича семинарда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сув спорти турлари федерацияси мутасаддилари ва ҳудудий мураббийлар иштирок этишди. Тадбирни педагогика фанлари номзоди, доцент Галина Краснова олиб борди. Мутахассис ўз нутқида мусобақага тайёргарлик жараёни, спортчиларнинг тайёргарлигига таъсир қилувчи омиллар ҳақида батафсил айтиб берди. Шунингдек, Галина Краснова бу борада бир нечта мисолларни келтириб, онлайн семинар иштирокчилари билан билимларини ўртоқлашди.

«Мураббийлар машғулотлар жараёнини доимий равишда кучайтириб, спортчиларнинг техник маҳоратини оширишга ёрдам беришлари керак. Спортчилар умумий базани яхши ўзлаштириши лозим, чунки ҳар йили синхрон сузиш элементлари ўзгариб, улар мураккаблашади. Аммо умумий база бир хил бўлиб қолади. Агар спортчи уни яхши ўзлаштирса ва бу борада пойдевори мустаҳкам бўлса, кейинги босқичлар қийин бўлмайди. Спортчиларни тайёрлашда психологик жиҳатга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ҳар доим спортчининг ўзига хос салоҳияти борлигини доимо ёдда тутишимиз керак », – деди Галина Краснова.

Семинар якунида мутахассис иштирокчиларнинг бугунги мавзуга оид саволларига жавоб берди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг