UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

18 июл 08:04
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Синхрон сузиш. Solo Free Women мусобақасида ҳамюртимиз стартга чиқди

Теглар :  Синхрон сузиш
Шу кунларда Фукуока шаҳри (Япония)да сув спорти турлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

Мазкур нуфузли мусобақада мамлакатимиз спортчилари ҳам иштирок этишяпти. Мусобақаларнинг тўртинчи куни ҳамюртимиз Анна Вашенко синхрон сузиш бўйича Solo Free Women баҳсларида ўз маҳоратини намойиш этди.

Ушбу турнирда Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионати ва кубоги ҳамда қатор нуфузли халқаро турнирларда ғолиб ва совриндор бўлган кўплаб спортчилар стартга чиқишди.

Жаҳон чемпионатида биринчи бор қатнашаётган Анна гарчи ҳал қилувчи финал босқичи йўлланмасини қўлга киритмаган бўлса-да, спортчимиз томонидан намойиш этилган машқ аксарият мухлису-мутахассисларда ижобий таъсурот қолдирди.

Эндигина 18 баҳорни қаршилаган Вашенконинг чиқиши ҳакамлар томонидан 108.4708 баллга лойиқ топилди ва якунда у 27-ўринни банд этди. Қизғин кечган мусобақанинг якунига кўра 1-12 ўринларни банд этган спортчилар ҳал қилувчи финал босқичига йўлланма олишди. Финал 19 июль куни ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг