UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

10 апр 08:41
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Синхрон сузувчиларимиз FINA жаҳон сериясидаги мусобақада иштирок этишади

19-21 апрель кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида спортнинг синхрон сузиш тури бўйича FINA жаҳон серияси босқичи бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Мусобақада юртимиз шарафини Эльмира Файзуллаева ва Оксана Бортникова мураббийлигида Анастасия Морозова, Анна Елтишева ва Диана Онкес ҳимоя қилади.

Уч кун давом этадиган мазкур мусобақа техник ва эркин дастурларни ўз ичига олган гуруҳ, соло, аралаш жуфтлик йўналишлари, шунингдек, жуфтлик, комбинациявий дастур ва акробатик гуруҳ баҳсларидан иборат. Ҳар бир тур бўйича барча босқичлар натижаларига кўра энг кучли деб топилган жамоалар Супер-финалда иштирок этишади

Жорий йил синхрон сузиш бўйича жаҳон серияси 8 босқичда ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу мусобақа учинчиси ҳисобланади. Кейинги босқичлар Токио (Япония, 27-29 апрель), Пекин (Хитой, 4-6 май), Гринсборо (АҚШ, 24-26 май), Квебек (Канада, 30 май-1 июнь) ва Барселона (Испания, 31 май-2 июнь) шаҳарларида уюштирилиши кўзда тутилган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг