UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

26 окт 07:27
Янгиликлар

Тадбирлар

Сирдарёда ҳам оммавий спорт тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда

Сўнги вақтларда барча жойларда бўлгани каби Сирдарё вилоятида ҳам аҳолини жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатиш, уларни жисмоний тарбия ва спортга фаол жалб этиш, тўғри овқатланиш, аҳолида ортиқча вазн пайдо бўлиши натижасида қанд касаллиги, шунингдек, турли юқумли бўлган касалликларнинг келиб чиқишини олдини олиш мақсадида аҳоли орасида соғломлаштирувчи жисмоний машқларни доимий ўтказиш ҳамда уларга қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилаётган эрталабки бадантарбия машғулотлари, «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остидаги юриш марафонлари тобора оммалашиб бормоқда.

Хусусан, вилоятнинг Ширин ва Оқолтин туманларида аҳоли ўртасида бадантарбия ва «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остидаги юриш спорт тадбирлари ташкил этилган бўлса, Гулистон шаҳри ҳамда Боёвут туманларида ёшлар ўртасида спортнинг футбол, волейбол, енгил атлетика турлари бўйича «Ёшлар» спартакиадаси мусобақалари бўлиб ўтди.

Мазкур спорт тадбирларига аҳолининг барча қатламлари жалб этилмоқда. Спорт тадбирлари якунида ғолиблар, совриндорлар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантириб борилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг