UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0 17:42Ўзбекистонлик яна бир ҳакам Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида ишлайди 0 17:21"Арсенал" Артета учун рекорд даражадаги шартнома тайёрламоқда 0 17:00"Ролан Гаррос". Елена Рибакинанинг юриши давом этади 0 16:39Геннадий Головкин ХОҚ комиссияси таркибига киритилди 0 16:18Грузия дзюдо терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси учун таркибини эълон қилди 0 15:57Англия Лига Кубоги келаси мавсумда ислоҳ қилинади 0

14 июн 17:02
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Сирдарёда Олимпиадага йўлланма олган спортчи ҳокимлик томонидан ҳам алоҳида 100 миллион сўм билан тақдирланди

Сирдарёлик олимпиячилар вилоят ҳокимлиги томонидан 100 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланишди.

Гулистонда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган “Бағрикенг Ўзбекистон – умумий уйимиз” миллатлараро дўстлик фестивали доирасида ўтказилган тадбирларга юз мингдан зиёд ёшлар қатнашди.

Фестивалда турли соҳаларда юксак натижаларга эришган ва танловларда ғолиб бўлган ёшлар ҳамда жамоаларнинг ютуқлари йигит-қизларга ибрат қилиб кўрсатилган ҳолда улар муносиб равишда рағбатлантирилди. Хусусан, Токио-2020 Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритган сирдарёлик спортчиларни тақдирлаш маросими минглаб ёшлар иштирокида ўтказилди.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев тадбирда дунёнинг энг нуфузли спорт анжуманида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган спортчилар Сервер Ибрагимов (ўқ отиш), Шаҳбоз Холмирзаев (академик эшкак эшиш) ҳамда Сафина Саъдуллаева (енгил атлетика)ларни улкан муваффақият билан самимий табриклаб, уларнинг ҳар бирига вилоят ҳокимлиги томонидан 100 миллион сўмдан пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, ҳоким тақдирлаш маросимида Олимпиада ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлиб қайтган спортчилар хонадон ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши ҳақида ҳам эълон қилди.

Маълумот учун: Токио-2020 Олимпиадасида Сирдарё вилояти тарихида биринчи маротаба уч нафар сирдарёлик спортчи қатнашадиган бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг