UZ

Сўнгги янгиликлар

17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0

27 янв 07:41
Янгиликлар

Тадбирлар

Сирдарёда «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги спорт мусобақалари қандай ташкил этилмоқда?

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги оммавий спорт мусобақалари юқори савияда ташкил этилмоқда.

Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси ташаббуси билан «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги оммавий спорт мусобақалари юқори савияда ташкил этилмоқда. 

Жорий йил 24 январь куни вилоятнинг Мирзаобод тумани «Наврўз» маҳалласида жойлашган болалар-ўсмирлар спорт мактабида саралаш босқичида ғолиб бўлган «Янги ҳаёт», «Ойдин», «Боғистон» ва «Баҳористон» маҳалласи ёшлари ўртасида мини-футбол мусобақасининг туман миқёсида финал босқичи бўлиб ўтди. Унда «Боғистон» маҳалласи ёшлари ғолиб бўлишди ва вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, Мирзаобод туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида таэквондо ИТФ спорт тури бўйича «Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остида туман очиқ биринчилиги ўтказилди. Мусобақада вилоятнинг Мирзаобод, Боёвут, Сайхунобод туманлари ҳамда Гулистон шаҳар БЎСМ жамоалари қатнашди. 

Мусобақада жами 80 нафар спортчи (шундан 12 нафари қизлар) ғолиблик учун кураш олиб боришди. Ғолиб ва совриндорлар ҳамкор ташкилотлар, жумладан Мирзаобод туман электр тармоғи ҳамда Мирзаобод туман БЎСМ томонидан медаль, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг