UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Қозоғистонлик теннис маликаси "Ролан Гаррос" 1/8 финалида ўйнайди 0 20:07Царукян — Махачевга: "Навбат бўйича кейингиси менман, Ислам, қочма!" 0 19:46"Ролан Гаррос". Соболенко Паула Бадосани йўлдан олиб ташлади 0 19:25Роналду икки юлдуз билан музокара олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум 0 19:04Махачевнинг кейинги рақиби ким бўлади? UFC раҳбари жавоб берди 0 18:43Элина Свитолина "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 18:22Дмитрий Бивол 2018 йилдан бери илк бор муддатидан олдин ғалаба қозонди 0 18:01Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди 0 17:40"Ролан Гаррос". Даниил Медведевнинг юриши давом этмоқда 0 17:19Дюбуа энди Энтони Жошуага қарши жанг қилмоқчи 0 16:58Каспер Рууд "Ролан Гаррос" 1/8 финалига йўл олди 0 16:37Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи! 0 16:26Уч таэквондочимиз Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, яна тўрт нафари совриндор! 0 16:16Александр Шлеменко Кертисни муддатидан олдин мағлуб этди 0 15:55Бивол сўнгги 6 йилликдаги илк нокаути ҳақида: "Кучим йўқ бўлиб қолмаганини билардим" 0

14 июл 13:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Собиқ футболчи, бокс бўйича Осиё чемпиони бўлган спортчи билан интервью

Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида +91 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажонов сайтимиз офисига ташриф буюрди.

Эътиборингизга, спортчимиз билан уюштирилган қисқа интервьюни тақдим этамиз.

Ўзи ҳақида қисқача

Исм шарифим - Муллажонов Лазизбек, Фарғона шаҳрида яшайман. Мураббийим Шерзод Ҳусанов ва Ғанишер Тўйчиевлар.


Футбол ва бокс ҳақида

Боксчга кириб келишим... Олдин тўғриси футболчи бўлганман. Жамоа сафида тўп тепардим. Кейинчалик, мураббийим Шерзод Ҳусанов сабабли боксга кириб келганман. Шу билан боксга қизиқиб, мусобақаларда ғолиб бўлиб, боксчи бўлганман.

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасида, иккинчи лига ўйинларида иштирок этардим.



Боксдаги кумири

Кумирим Рой Жонс. Унинг рингдаги турли ранг-баранг ҳаракатлари менга ёқади. Айнан ушбу боксчига қараб интиламан. Айни пайтда +91 кг вазн тоифасида рингда жанг қиламан.


ОАВни кузатиш

Албатта кузатиб бораман. Машғулотлардан сўнг атрофда содир бўлаётган воқеалардан бохабар бўлиш учун интернет тармоғига кириб тураман.


Спортнинг яна қайси турига қизиқади?

Футболга қизиқаман. Машғулотлардан сўнг ҳам мураббийларимиз кўрсатмасига кўра футбол, баскетбол, регби ўйнаймиз.
Бокс машғулотлари, ҳафталик йиғинлар олдидан режа тузилади. Ўша режадан футбол ўйнаш ҳам ўрин олган бўлади.



Келажакдаги режалар, ниятлар...

Ҳар бир спортчи учун энг катта ютуқ бу Олимпиада ўйинлари ғолиблиги ҳисобланади. Шу қатори менинг ҳам мақсадим шу: Олимпиадада ғалаба қозониб, ватанимиз байроғини юқорига кўтариб юришдир.


Севимли овқати: Тайёрлашни биладими?

Ош, сомса каби таомларни яхши кўраман. Лекин, тайёрлашни билмайман.


Қандай қўшиқлар тинглайди?

Ўзбекча қўшиқлардан Шохруххоннинг тароналарини эшитаман. Кейин, асосан жангга кайфият берадиган ҳорижий қўшиқлар эшитаман.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг:    

Фикрлар

   
14 июл 22:25:45
I will Chempion
Bu sportchimiz boksga nechi yoshida kirib kelgan
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг