UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

29 сен 18:40
Янгиликлар

Болалар спорти

“Сўғдиёна” спорт мажмуаси фаолияти билан танишамиз

Жиззах шаҳридаги “Сўғдиёна” спорт мажмуаси 2016 йилда янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Жиззах вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги вилоят Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда вилоят Сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари “Суғдиёна” спорт мажмуасида машғулотларни олиб борада.

Жиззах шаҳридаги “Суғдиёна” спорт мажмуаси 2016 йилда янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Вилоят Гимнастика бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 декабрдаги “Болалар–ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 356-сонли қарори асосида ташкил етилган.

Муассаса шуғулланувчилари 1 та (18х42 ўлчамдаги) спорт зал, 3 та спорт тури яъни бадиий гимнастика, спорт гимнастикаси ҳамда спорт акробатикаси бўйича машғулотларини олиб боради.

Муассасада 42 та гуруҳга 446 нафар ёшлар жалб етилган бўлиб, улардан 340 нафари қизларни ташкил этади. Шундан 270 нафар бадиий гимнастика, 154 нафари спорт гимнастикаси, 22 нафар спорт акробатикаси бўйича мунтазам шуғулланиб келмоқда. Қиз болаларни спортга кўпроқ жалб қилиш мақсадида муассасада ҳафтанинг шанба кунлари ҳар хил спорт турларидан очиқ ешиклар куни ташкил етилмоқда ҳамда маҳорат сабоқлари ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, Зарбдор, Пахтакор ва Шароф Рашидов туманларида ҳам ўқув-машғулот гуруҳлари мавжуд бўлиб, 46 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар бадиий гимнастика билан доимий равишда шуғулланишга жалб етилган.

Бугунги кунда спорт мактабида 23 нафар малакали тренерлар фаолият олиб бормоқда (17 нафари аёллар). Шу ўринда таъкидлаш лозим, ёш спортчиларга билим ва кўникма бериб келаётган 23 нафар тренердан 15 нафари олий, 8 нафари ўрта-махсус маълумотга ега, улардан 9 нафари 1-тоифали ва 2 нафари 2-тоифали тренерлар ҳисобланади. Бундан ташқари, спорт мактабининг 1 нафар тарбияланувчиси терма жамоа аъзоси саналади ҳамда 1 нафари ўринбосар (стажёр)лар таркибига киритилган.

Спортчилар Халқаро турнирларда жами 25 медал, шундан 2 та олтин, 10 та кумуш ва 13 та бронза медалларини қўлга киритишган. Ўзбекистон чемпионатида жами 143 та медал жамғаришган бўлиб, шундан 130 та олтин, 6 та кумуш ҳамда 7 та бронза медалларини қўлга киритишган.

Шунингдек, “Сўғдиёна” спорт мажмуасида вилоят Сув спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳам жойлашган бўлиб, мазкур спорт мактабида 1 та (25х12 ўлчамдаги) сузиш ҳавзаси ёшлар ихтиёрига топширилган.

Жиззах вилояти Сув спортига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида 4 та олимпия (сув полоси, сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш) спорт турлари бўйича 27 та гуруҳга 204 нафар ёшлар жалб этилган (85 нафари қизлар). Бундан ташқари, захира гуруҳларда 50 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар сув спорти турлари бўйича доимий равишда шуғулланиб келмоқда.

Бугунги кунда спорт мактабида 4 та олимпия спорт турлари бўйича жами 18 нафар малакали тренер фаолият олиб бораётган бўлиб, улардан 5 нафари аёллардир. Шу ўринда таъкидлаш лозим, ёш спортчиларга билим ва кўникма бериб келаётган 18 нафар тренердан 10 нафари олий, 8 нафари ўрта-махсус маълумотга ега. Тренерларнинг 5 нафари 1-тоифали ва 3 нафари 2-тоифали ҳисобланади.

Спорт мактаби ўқувчилари сўнги 3 йилда республика мусобақаларида 98 та медалларни қўлга киритишган. Жумладан, 2017 йилда жами 16 та, шундан 6 та олтин, 1 та кумуш, 9 та бронза. 2018 йилда жами 61 та, шундан 12 та олтин, 13 та кумуш ва 36 та бронза. 2019 йилда жами 16 та, шундан, 1 та кумуш, 15 та бронза. 2020 йилда эса жами 5 та, шундан 1 та олтин, 1 та кумуш ҳамда 3 та бронза медалларини ўз ҳисобларига ёздириб қўйишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг