UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

09 май 12:25
Янгиликлар

Волейбол

Соҳил волейболи: ҳамюртларимизнинг халқаро майдондаги дебюти қандай чиқмоқда?

Апрель ойида Навоий вилоятида икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби, хизмат кўрсатган спортчи Вера Дуюнова хотирасига бағишлаб U-17 қизлар ўртасида халқаро турнир юқори савияда ўтказилди.

Мазкур турнир доирасида мамлакатимизда соҳил волейболини ривожлантириш мақсадида халқаро семинар ҳам ташкил этилди.

Кўрилган амалий ҳаракатлар натижасида қисқа муддатда соҳил волейболи бўйича терма жамоа шакллантирилди. Шу кунларда улар ўзларининг дастлабки халқаро мусобақасида иштирок этишмоқда.

7-9 май кунлари Олма-Ота шаҳрида қозоғистонлик таниқли шоир, ёзувчи, адабиётшунос, қолаверса давлат ва жамоат арбоби Олжас Сулейманов таваллудининг 85 йиллигига бағишлаб ҳаваскорлар ва профессионаллар ўртасида халқаро турнир ташкил этилди. Унда ўзбекистонлик волейболчилар ҳам ўз омадини синаб кўришяпти.

Мусобақа учта йўналишда, яъни 2х2 (эркаклар ва аёллар), 4х4 (эркаклар ва аёллар) ҳамда фахрийлар (+40 ёш ва +50 ёш) ўртасида ташкил этилди.

2х2 йўналишида ватанимиз шарафини иккита жамоа ҳимоя қилди. Агар Ўзбекистон-2 жамоаси биттадан ғалаба, дуранг ва мағлубият билан ўз иштирокини анча эрта якунлаган бўлса, Ўзбекистон-1 жамоаси эса ярим финалгача етиб борди ва бўлғуси чемпионларга имкониятни бой берди.

4х4 йўналишидаги мусобақаларда иштирок этаётган жамоамиз эса финалга йўл олди ва улар эртага олтин медаль учун қум устига чиқади.

Шунингдек, эртага фахрийлар ўртасида ҳам мусобақа ташкил этилади. Ушбу йўналишда ҳам ўзбекистонлик спортчилар ўз имкониятларини синовдан ўтказишади.

Бўлажак ўйинларда вакилларимизга омад тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг