UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0

30 дек 19:22
Янгиликлар

Тадбирлар

Spark автомобили 10 ёшлик болага насиб этди

28-29-30 декабрь кунлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Esports Uzbekistan, Full Level Esports ҳамкорлигида ташкил этилган «Янги йилга спорт билан!» шиори остидаги оммавий спорт фестивали ҳозиргина якунига етди.

Бугун юртдошларимиз йилнинг энг йирик лойиҳалари – шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати ҳамда киберспорт бўйича “Uzbekistan Online Cup” мусобақаларининг Grand Final ғолибларини билиб олишди.

Мусобақа якунларига кўра, шахмат бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионатида биринчиликни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 10 ёшли Ҳумоюн Бекмуродов қўлга киритди ва Spark автомобили билан тақдирланди.

Шунингдек, умумий жамғармаси 100 миллион сўмдан зиёд бўлган киберспорт мусобақаси ғолибларига ҳам совғалар топширилди.

Куннинг энг кульминацион воқеаси – мураккаб шароитда кечган 2020 йилнинг «Энг яхши спортчиси» номинациясига дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Давлат Бобонов муносиб кўрилди.

Қолган номинацияларда ғолиблар қуйидагича кўриниш олди:

«Йилнинг энг яхши тренери» – Роман Шакиров, самбо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи;

«Йилнинг энг яхши спорт шифокори» – Суннатилла Йўлчиев, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт травматологи;

«Йилнинг энг яхши спорт ташкилоти» – Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси.

Тақдирлаш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов , Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов ва бошқа мутассадилар иштирок этишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг