UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

16 окт 16:04
Янгиликлар

Тадбирлар

«Спорт ҳафталиги» доирасида «Дўстлик» спорт фестивали ташкил этилди

Хоразм вилоятида ташкил қилинаётган «Спорт ҳафталиги» доирасида кеча Урганч давлат университетида «Дўстлик» спорт фестивали ўтказилди.

Мазкур фестивалда азалдан қардош халқлар ҳисобланган ўзбек ва туркман ёшлари бир сафда туриб, оммавий спорт тадбирларида иштирок этишди.

Маълумот ўрнида, бугунги кунда Урганч давлат университетида 1 500 нафарга яқин чет эл фуқаролари (асосан Туркманистон Республикаси ёшлари) таҳсил олишади. Улардан қарийб 1 000 нафари айни дамда таълим муассасасининг «Талабалар турар жойи»да истиқомат қилади.

Бугунги пандемия шароитида талаба ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш, икки халқ ёшлари орасида ўзаро маданий-дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган «Дўстлик» спорт фестивали доирасидаги тадбирлар эрта тонгдан оммавий бадантарбия машқлари ҳамда «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» лойиҳалари билан бошланди. Эрталабки оммавий жисмоний тарбия тадбирларида 600 нафарга яқин талаба фаол иштирок этди.

Шунингдек, кун давомида талаба ёшлар мини футбол, шахмат-шашка, армрестлинг спорт турлари, қолаверса миллий спорт турларидан арқон тортиш ва тош кўтариш бўйича ўзаро беллашди.

Мусобақаларда 300 нафарга яқин талаба ёшлар иштирок этди. Спорт фестивали якунида ғолиб ва совриндорлар Хоразм вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг диплом ва медаллари билан тақдирландилар.

Хоразм вилоятида «Спорт ҳафталиги» доирасидаги спорт тадбирлари давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг