UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

19 сен 16:16
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари. Магомед Ибрагимов Снайдерга ютқазди ва Олимпиадага лицензия қўлга кирита олмади

Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Мусобақада -97 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган эркин курашчимиз Магомед Ибрагимов илк жангида Баҳрайн шарафини ҳимоя қилаётган Аҳмед Тажудиновга имкониятни бой бериб қўйганди. Лекин Тажудинов финалга қадар етиб боргани учун ҳамюртимизда бронза медали ва Олимпиада лицензияси учун имконият сақланиб қолганди. 

Ўтиш жангида у аввалига Коста-Рика вакили Максвелл Ласини мағлуб этди. Иккинчи жангда эса Олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони Кайл Снайдерга ютқазиб қўйди. Ушбу мағлубият сабаб у бронза медали ва Париж Олимпиадаси лицензиясидан маҳрум бўлди. Энди у Қирғизистон ва Туркияда ўтказиладиган турнирлар орқали лицензияга эга чиқиши мумкин. 

Маълумот ўрнида, ушбу вазн тоифасида икки карра Олимпиада чемпиони, беш карра жаҳон чемпиони Абдулрашид Садуллаев ҳам жанг ўтказди ва ярим финалда Тажудинов билан баҳсда жароҳат сабаб ўз жангини давом эттира олмади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг