UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05UFC 302 турнири иштирокчилари тарозида қандай вазн кўрсатишди? 0 10:44Бугун Азиза Зокирова Бангкокдаги турнирда жанг қилади 0 10:21Бивол рақибидан бироз оғир чиқди 0 10:00Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия» 0 09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0

21 сен 23:59
Янгиликлар

Спорт курашлари

Спорт курашлари. Юнон-рум курашчиларимиз бронза медали ва лицензия учун имкониятларини сақлаб қолди

Сербиянинг Белград шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яна бир куни ортда қолди.

Бугун умумий ҳисобда 5 нафар спортчимиз гиламга чиқди.

Дастлаб, аёллар кураши доирасида -62 кг вазнда Ариухан Жумабаева илк ўтиш баҳсида болгариялик Бильяна Дудова билан жанг қилиб, 0:11 ҳисобида имкониятни бой берди.

Юнон-рум курашчиларимиздан Жасурбек Ортиқбоев (55 кг) ярим финалга қадар етиб борди. У финал йўлида грузиялик Нугзари Сурсумияга мағлуб бўлди - 4:7. Ортиқбоев эртага бронза медали учун гиламга чиқади.

77 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Арам Варданьян эса чорак финалга қадар етиб борди. Қирғизистонлик Акжол Маҳмудовга қарши кечган чорак финал баҳсида 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Арам ҳам эртага бронза медали ва Париж-2024 ёзги Олимпиада лицензияси учун гиламга чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Муҳаммадқодир Расулов (82 кг) эса илк босқичда Финландия вакили Артьём Шаповаловдан 8:0 ҳисобида устун келди. Нимчорак финалда эса спортчимиз туркиялик Бурхан Акбудакга мағлуб бўлди ва мусобақани якунлади.

Энг оғир вазндаги спортчимиз Темурбек Насимов (130 кг) эса илк босқичдаёқ кореялик Ли Сьёнг Чанга мағлуб бўлиб, жаҳон чемпионатини тарк этди.

Шундай қилиб, бугун гиламга чиқган икки нафар спортчимиз бронза медали ва Олимпиада лицензияси учун курашиш ҳуқуқини сақлаб қолди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг