UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0

21 июн 18:42
Янгиликлар

Болалар спорти

Спорт мактабида санитария ва гигиенага қатъий амал қилинади ФОТОРЕПОРТАЖ

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли барча спорт таълим муассасаларида карантин пайтида дезинфекцион ҳолатни янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят жисмоний тарбия ва спорти бошқармаси тасарруфидаги Чироқчи туман 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида ҳам карантин чораларига қатъий амал қилиниаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.  

Спорт мактабига кириш ва чиқиш жойида  қулай ва талабга мос зарарсизлантирувчи “дезинфекция туннели” ўрнатилган. Шунингдек, кириш йўлагида пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тушак”лари билан таъминланган.

Бундай чоралар бир томондан коронавирус инфекциясининг кенг тарқалашини олдини олишга, спорт мактаби ходимлари ва тарбияланувчиларининг карантин даврида саломатлиги муҳофазасини қатъий таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.  

– Ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик маркази билан ҳамкорликда карантин тартиб-қоидаларига амал қилинмоқда, - дейди  Чироқчи туман 1- БЎСМ директори Фарҳод Жуманов. – БЎСМда мавжуд биноларимиз дезинфекция қилинмоқда, кириш ва чиқиш жойларда керакли  дезинфекция воситалари билан таъминланган.  Ҳар бир ишчи-ходимларимизни тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, уларни тана ҳароратларини ҳам ўлчаб, санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолатда фаолият олиб бормоқдамиз.   

Айтиш жоиз, айни пайтда Чироқчи туманидаги мазкур 1-БЎСМда 2860 нафар ўғил-қизлар бўлиб, уларга 60 нафар тренерлар устозлик қилишади. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг