UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

31 дек 11:01
Янгиликлар

Тадбирлар

Спорт мактабининг энг яхшилари тақдирланди + ФОТО

Теглар :  ХоразмУрганч
Маҳорат масканида янги йил байрами арафасида йил сарҳисобларига бағишлаб тақдирлаш маросими ўтказиш анъанага айланган.

Бугунги кунда Урганч шаҳридаги Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг 13 тури - футбол, мини футбол, регби, волейбол, баскетбол, қўл тўпи, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, шашка, теннис, чим устида хоккей ва бадминтон бўйича машғулотлар олиб борилади. 

Шуғулланувчиларнинг сони 1584 нафарни ташкил этади. Шундан 476 нафари қизлардан иборат. Ўз навбатида ёшларга 66 нафар тажрибали ва малакали тренер устозлик қилмоқда.

Айтиш жоизки, 2021 йил мазкур маҳорат даргоҳи жамоаси учун омадли якунланмоқда. Агарда, спорт мактаби тарбияланувчилари ўтган йили республикамиз миқёсидаги чемпионат, биринчилик ва кубок мусобақаларида ҳамда халқаро турнирларда жами 204 медаль билан якунлашган бўлса, бу йил унинг салмоғи ошиб, 331 та медалга етди. Шундан, 79 таси олтин, 76 таси кумуш,176 таси бронза медалларидир.

Маҳорат масканида янги йил байрами арафасида йил сарҳисобларига бағишлаб тақдирлаш маросими ўтказиш анъанага айланган. Бу йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Маросимда қатнашган Хоразм вилояти Туризм ва спорт  бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нодира Жуманиязова спорт мактаби фаолияти, спортчиларнинг кўрсаткичлари хусусида илиқ фикрларини билдириб, янги йил байрами билан тадбир иштирокчиларини қизғин қутлади.

Н.Жуманиязова вилоятда жисмоний тарбия ва спортнинг ривожи ҳамда ёш авлодни соғлом тарзда вояга етказиш йўлида қўшаётган сидқидилдан хизматлари спорт мактабининг директори Жамоладдин Абдуллаев, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Азамат Арджанов, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари Умид Сапаев, методистлар Вали Султонов, Амирбек Матқулиев, Анвар Алимов, Муродбек Бекчанов, шифокор Интизор Сафарова, ҳамшира Асал Алимова ва массажчи Ирода Рустамовани бошқарманинг ташаккурномаси билан тақдирлади.

Шунингдек, воҳа спортини оммавий ахборот воситаларида кенг қамровли ёритиб келаётган журналистлар ҳам ташаккурномага муносиб кўрилди.

Ўз навбатида юқори кўрсаткичларга эришган тренер, спортчилар, пара спортчилар ҳамда ишчи ходимлардан бир гуруҳи ташаккурнома ва совғаларга лойиқ кўрилди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг