UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

13 апр 07:29
Янгиликлар

Болалар спорти

Спорт мактабларига Президент совғаси - спорт анжомлари топширилди

Бухоро шаҳридаги “Семурғ” спорт мажмуасида вилоятдаги болалар-ўсмирлар спорт мактабларига Президентимиз томонидан спорт анжоми ва жиҳозлари билан тақдирлаш тўғрисидаги сертификатлар топширилди.

Тантанали маросимда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Умаров, Бухоро шаҳри ҳокими К.Камолов ва бошқалар мамлакатимизда спортни ривожлантириш, жумладан, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Президентимиз раислигида жорий йил 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу берилди.

2.JPG

Илгари сурилган иккинчи ташаббусда ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, спорт иншоотлари қувватини оширишга қаратилган дастур доирасида яқин 2 йилда ҳар бир туманда енгил конструкцияли сендвич панелли кичик спорт заллари қуриш белгиланган. Бухоро вилоятидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаблари 2018 йилги мусобақаларда эришган натижалари учун Президентимиз томонидан спорт анжом ва жиҳозлари билан тақдирланиши ҳам ушбу ташаббус доирасидаги амалий иш сифатида муҳим аҳамият касб этади.

Вилоятда айни пайтда 14 та болалар-ўсмирлар спорт мактаби, 7 та олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати, 4 та ихтисослаштирилган спорт мактаби ва Бухоро ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати фаолият кўрсатмоқда. Уларда 19 минг 480 дан зиёд ёшлар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда. 

Ўтган йили вилоят спортчилари ёшлар олимпиадаси, жаҳон паралимпия мусобақалари, жаҳон чемпионатлари ва биринчиликлари, барча турдаги Осиё беллашувлари, халқаро турнирларда 66 та олтин, 40 та кумуш ва 51 та бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, вилоят спортчилари мамлакат чемпионати, кубоги ва турнирлари беллашувларида 1 минг 65 та совринли ўринга сазовор бўлган.

Президентимиз томонидан спорт мактабларига ажратилган қарийб 3,6 миллиард сўмлик 333 турдаги 9 минг 151 дона спорт анжом ва жиҳози ёшларни спортга янада кенг жалб этиш, улар орасидан истеъдодлиларни кашф қилиш ва маҳоратини оширишда кенг имконият яратади.

3.JPG

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг