UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

02 ноя 08:57
Янгиликлар

Волейбол, Хоккей

Спорт вазири янги лавозимга эга бўлди

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг анжуманлар залида Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда вазирлик мутасаддилари ҳамда федерациянинг ижроқўм аъзолари иштирок этди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон волейбол федерациясининг 11 кишидан иборат ижроия қўмитаси аъзоларидан 9 нафари ҳозир бўлди. Кворум аъзолари сонининг етарли эканлиги эса Конференция қонуний равишда ўтганлигини англатади.

Конференция кун тартибидан учта масала ўрин олган эди:

1. Федерациянинг 2018-2019 йиллардаги фаолияти юзасидан ҳисоботи;

2. Федерацияга янги президент сайлаш;

3. Турли масалалар.

Кун тартибига киритилган биринчи масала бўйича Ўзбекистон волейбол федерацияси ижрочи директори Фарҳод Алимовнинг ҳисоботи тингланди. Маърузачи ўз нуқтида ўтган даврда амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталиб, соҳада йўл қўйилган камчиликлардан ҳам кўз юммади.

Конференцияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Шу кунгача федерация президенти лавозими вакант бўлиб турганлиги сабабли Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Данияр Бурнашев ушбу лавозимга Жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев номзодини илгари сурди. Овоз бериш жараёнида номзод бир овоздан маъқулланди ҳамда Дилмурод Ҳамидуллаевич Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди.

Йиғилишда сўз олган Дилмурод Набиев волейбол мамлакатимизда кенг оммалашган ва энг севимли спорт турларидан бири саналса-да, бироқ унинг ривожланиш даражаси бошқа ўйин турлари билан солиштирганда сезиларли даражада ортда қолаётганини кескин танқид қилди ва эндиликда барча бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ушбу Олимпия спорт турини янги босқичга олиб чиқиш учун астойдил ҳаракат қилишини билдирди.

Шунинг билан Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг