UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39"Барселона" Онанани харид қилмоқчи 0 19:18Арина Соболенко "Ролан Гаррос" 1/8 финалига чиқди 0 18:57Европа Очиқ чемпионати ғолиби ўз ўқув даргоҳида тақдирланди 0 18:36Ислам Махачев жанг олдидан Чемпионлар лигаси финалини кўрмоқчими? Спортчи жавоб берди 0 18:15"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилишидан ҳавотир олишмоқда 0 17:51Махачев: "Порье кечирим сўради, лекин барибир уни "финиш" қиламан" 0 17:28Амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони тўртинчи даврага чиқди 0 17:05Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди 0 16:44Хабиб Махачевнинг бурчагига қайтаётганига изоҳ берди 0 16:23Султонов 1/2 финалда ўзидан деярли 200 поғона қуйидаги рақибга ютқазди 0 16:02UFC 40 ёшли Муслим Салиховга 37 яшар рақиб берди 0 15:41"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" ўйинида мухлислар "Месси! Месси!" дея бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди 0 15:20Стефанос Циципас "Ролан Гаррос" 1/8 финалида 0 14:59Дастин Порье Махачевдан кечирим сўради 0 14:38Ҳумоюн Султонов Куршумлия-Баня турнири 1/2 финалида! 0

03 фев 11:38
Янгиликлар

Ўқ отиш, Бошқалар

Спортчиларимизга керакли витаминларни ўзимиз тайёрлаймиз

Спортчиларнинг юқори натижалар қайд этишида қўшимча биологик озуқалар, витаминларнинг ўрни катта экани яхши маълум.

Сир эмаски, терма жамоаларимиз ишлатадиган аксарият ана шундай воситалар хорижий компанияларда ишлаб чиқарилади. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Қўмита қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази раҳбарияти билан мазкур соҳага янада кучли эътибор бериш мавзусида учрашув ўтказди. Унда Қўмита раиси ўринбосари Шерзод Ташматов ва Марказ директори Абдушукур Садиков, шунингдек, ушбу марказ мутасаддилари иштирок этишди.

“Дунёда ҳар бир соҳа шиддат билан ривожланиб бормоқда. Шу жумладан, спорт фармацевтикаси ҳам. Терма жамоамиз вакиллари қандай воситаларни қабул қилишаётганини яна бир карра ўрганиб чиқиш лозим. Айниқса, WADA рўйхатидаги тақиқиланган ва ҳудудимизда кўп учрайдиган дори воситалари ҳақида спортчи ва мураббийлар учун семинарлар ташкил қилинглар”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шунингдек, суҳбатда соҳани ривожлантириш учун бир қатор тегишли топшириқлар берилди. Жумладан, жамоаларда фойдаланиладиган препаратлар таркибини ўрганиб, уни маҳаллий шароитда ишлаб чиқариш бўйича Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари билан ҳамкорлик қилиш кераклиги айтилди. Шунингдек, асосан кўп талаб бўладиган машғулотдан сўнг юракнинг тикланишида, суяклардаги калцийнинг ўрнини қопловчи ва мушаклар эластиклигини оширадиган дори воситаларни ҳам юртимиз шароитида ишлаб чиқаришни ўрганиш бўйича кўрсатма берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг