UZ

Сўнгги янгиликлар

15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0

16 июл 16:47
Янгиликлар

Бошқалар

Спортчиларимизнинг ADAMS тизимида ишлаш кўникмаларини оширишга эътибор кучаймоқда

Теглар :  ADAMS
Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) томонидан йирик мусобақаларда иштирок этадиган спортчиларнинг кунлик тақвимини ўрганиб бориш бўйича ADAMS тизими яратилган.

Ҳозирда бутун дунёда атлетларнинг ушбу йўналишда ишлаш бўйича кўникмаларини ошириш юзасидан турли дастурлар кўриб чиқилмоқда. МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов соҳа мутасаддилари билан мазкур мавзу юзасидан учрашув ўтказди.

Унда МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори Камол Сирожитдинов ва унинг маслаҳатчиси Искандар Мавлянов, Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутасаддилари ҳам иштирок этишди. Шерзод Рихсибоевич ADAMS тизимига киритилмаган ёки унда тўғри ишлай олмаётган спортчиларимизга ёрдам бериш, юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш муҳимлигини билдирди. Шу боис ушбу масалага жиддий эътибор қаратиш лозимлигини қўшимча қилиб, уларга тизим билан ишлаш бўйича семинарлар ташкил этиш хусусида тавсия берди.

ADAMS тизимига кўра, спортчи допинг таҳлилларини топшириш учун 3 бора ўзи белгилаган жойда бўлмаса, узоқ муддатга дисквалификация қилинади. Шуни инобатга олган ҳолда, барча атлетларимизни ушбу дастур билан ишлашга ўргатиш, уларга тақдим этилаётган фармакологик воситаларнинг таркибини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг