UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

09 июн 06:42
Янгиликлар

Бошқалар

Спортчиларимизнинг тиббий кўрикдан ўтишлари учун янги қулайликлар яратилди

Маълумки, спортчиларимизнинг халқаро майдонда юқори натижаларни қайд этишида, уларга кўрсатиладиган тиббий хизматнинг ўрни катта.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси қошида ташкил этилган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази атлетларимиз учун қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор қўшимча ўзгаришларни амалга оширди.

Бу борада Марказ лабораторияси янги техника билан бойиганини таъкидлаш жоиз. У орқали эндиликда атлетларимизнинг умумий қон таҳлиллари аввалгидан анча кўп параметрларда кўриб чиқилади. Шунингдек, туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликдаги ишлар орқали спорт генетикаси текширувидаги йўналишлар ҳам кўпайди.

МОҚ раҳбарияти мазкур техникалар қандай хизмат кўрсатаётгани ўрганиш мақсадида Марказ фаолияти билан танишди. РСТИАМ директори Камол Сирожитдинов Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси Баҳодир Махситовга янги жиҳозларнинг қандай ишлаши ва уларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Спортчиларимиз учун яна бир қулайлик. Эндиликда улар тиббий кўрикдан ўтадиган асосий йўналишлар бир жойда тўпланди. Илгари атлетларимиз тор доирадаги мутахассислар кўригидан ўтишгач, Марказнинг кўплаб қаватларида навбатма навбат юришар эди. Янги ўзгаришдан сўнг лаборатория, барча турдаги функционал текширув хоналари бир жойда бирлаштирилди.

МОҚ раҳбарияти спортчиларимиз учун яратилган ушбу қулайликлар ҳақида ижобий фикр билдириб, мазкур йўналишдаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча тавсияларини берди. Аҳамиятлиси, ушбу тиббий жиҳозлар келгусида нафақат спортчилар, балки ҳамюртларимиз учун ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг