UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0 21:57Диёра Келдиёрова Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

08 мар 16:32
Янгиликлар

Қизиқарли!

Спортимиз маликаларини танийсизми?

Баҳс майдонидаги қатъиятли спортчи аёл-қизларимиз ҳаётда аслида қандай?

Olamsport.com сайти Ўзбекистоннинг таниқли аёл спортчилари ҳақида билганлари билан ўртоқлашади.

Сабина Ташкенбаева - бадиий гимнастика

Сабина 2000 йил 27 ноябрда Тошкент шаҳрида дунёга келган.

2017 йилги Осиё чемпионатининг 1 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза, 2018 йил: 12 та олтин, 1 та кумуш, 2019 йилда эса 2 та олтин медални қўлга киритган , Осиё ўйинлари совриндори. Сабина Токио олимпиадаси учун ҳам йўлланма қўлга киритган эди. Бироқ коронавирус билан касалланганлиги туфайли орзусига эриша олмади. Ташкенбаева «Келажак бунёдкори» давкат мукофоти соҳибаси. Сабина теаквондочи Ниёз Пўлатов билан оила қурган.


Гулруҳбегим Тоҳиржонова - шахмат.

1999 йил 16 июлда таваллуд топган. Оилада кенжа фарзанд. Опалари Нафиса Мўминова ва Ҳулкар Тоҳиржонованинг изидан бориб шахмат билан шуғулланади. 

Тоҳиржонова айни вақтда АҚШда истиқомат қилади. Гулруҳбегим 2019 йилда Колумбия шаҳрининг Миссури университетига ўқишга кирган. Ҳозирда мана шу университетда таҳсил олмоқда. Гулруҳбегим Инстаграмда фаол спортчи қизлардан бири. У дўстлари билан саёҳат қилишни ёқтиради

2016 йилги аёллар ўртасидаги Осиё Миллатлар кубоги кумуш медали совриндори. Гроссмейстер

Турсуной Раҳимова - бокс

Турсуной Раҳимова 1997 йил 5 июнь куни Тошкент шаҳрида туғилган.  Турсуной ўзбек бокси тарихига ўз номини ёздириб қўйган. У олимпиададаги жангда ғалаба қозониб кейинги босқичга чиққан илк ўзбек боксчи қизидир. Доимий тарзда давом этадиган адолатсизликларга қарамай меҳнат қилишдан чарчамайдиган Раҳимовага Президент фармони билан «Жасорат» медали топширилган. Токио Олимпия Ўйинларидан сўнг фаолиятини тугатмоқчи бўлган спортчимиз давлат раҳбарининг мотивацияси туфайли бу фикридан қайтди.


Нигора Турсунқулова - теаквондо

1999 йилда 4 апрель куни Жиззах вилоятида дунёга келган. Осиё чемпионати бронза ва олтин медали соҳибаси. Осиё ўйинлари совриндори. Рио ва Токио олимпиадаси иштирокчиси. Токио Олимпия ўйинларида делегациямиз байроқдори бўлган Нигора эркин курашчи Бекзод Аддураҳмонов билан турмуш қурган.


Гуласал Султаналиева - боксчи.

Гуласал 1999 йил 11 декабрь куни Наманганда дунёга келган. Оилада ўртанча фарзанд ҳисобланган боксимиз маликаси бугунги кунда Инстаграмда ўзбек спортчи қизлари орасида энг таниқлисидир. 

Султоналиева 5 карра республика чемпиони, Осиё чемпионати кумуш медали соҳибаси, жаҳон чемпионати иштирокчиси. Гуласал спортдан ташқари, турли таомлар ва ширинликлар тайёрлашга қизиқади.


Оксана Чусовитина - спорт гимнастикаси 

Қаҳрамон аёл, қаҳрамон она ва афсонaвий спортчи!


Дилноза Раҳматова - эшкак эшиш

Дилноза 1998 йил 7 февраль куни туғилган.

Осиё чемпиони, вице-чемпиони. Осиё ўйинлари кумуш ва бронза медаллари, жаҳон чемпионати бронза медали соҳибаси. Ҳамиша аъло кайфиятда улашишдан чарчамайдиган спортчимиз «Зулфия» номидаги давлат мукофоти лауреати. Токио олимпиадаси иштирокчиси. Дарвоқеа, Дилноза ҳамкасби билан оила қурган.


Диёра Келдирова - дзюдо

Диёра 1998 йил Самарқандда дунёга келган. Спортчи бўлишига бувиси сабабчи бўлган Диёра илк медалини самбо спорт туридан қўлга киритган. У ўзбек дзюдочи қизлари орасида илк бор ёшлар ўртасида Жаҳон чемпиони бўлган. Бу ҳаммаси эмас, Келдиёрова ўзбек дзюдоси тарихида ўзи учун яна бир бор саҳифа очган: «Улкан тож» турнирида чемпион бўлган илк ўзбекистонлик қиз.

Қаҳрамонимиз ит парваришлашни севади. Унинг «Ҳатико» лақабли ити бор.


Зайнаб Дайибекова - қиличбозлик.

Зайнаб 2002 йилнинг 19 ноябрида Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. Дайибековани ўзбек қиличбозлик спорт турида энг кўп натижа қайд этган спортчи қиз дейишимиз мумкин. Сабля йўналишида Токио Олимпиадаси иштирокчиси. Қиличбоз қизимиз «Зулфия» номидаги давлат мукофоти соҳибаси. Дарвоқеа, Зайнаб ажойиб шеърлар ҳам ёзиб туради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг