UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқанди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0 08:01Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди 0

29 ноя 07:50
Янгиликлар

Стол тенниси

Спортимиз мутасаддиларидан ўзига хос мастер–класс ёхуд «шахсий намуна» эффекти

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон бадминтон федерациясига қарашли Бадминтон марказида оммавий ахборот воситалари ҳамда турли вазирлик, идора ва йирик корхона-ташкилотларнинг матбуот хизмати вакиллари иштирокида «Дўстлик спартакиадаси» спорт мусобақаси бўлиб ўтди.

Матбуотчиларнинг ўзига хос спорт байрамига айланиб кетган спартакиадада республикамизда фаолият юритаётган 150 нафарга яқин журналистлар, матбуот хизмати ва ОАВ ходимлари спортнинг бадминтон, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўз маҳоратларини синаб кўришди.

Спартакиада ўйинларини томоша қилиш учун ташриф буюрган Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазжон Каримов ҳамда Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмонов мусобақанинг ўтказилиш жараёни, иштирокчилар учун яратилган шароитлар ва уларнинг кайфиятлари билан қизиқди.

Учрашув давомида МОҚ раиси ҳамда вазир ўринбосари ОАВ ходимлари учун стол теннисидан ўзига хос маҳорат сабоғини тақдим этиб беришди. Шу билан бирга ҳар икки ташкилот мутасаддилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ҳафтанинг шанба кунлари соат 14:00дан кейин спорт мусобақалари ташкил этилишига эътиборни янада кучайтиришга келишиб олди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг