UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

29 янв 08:02
Янгиликлар

Тадбирлар

“Спортни сев, спорт билан яша!”: Мусобақада Бош вазир ўринбосари ҳозир бўлди

Теглар :  МОҚБош вазир
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур мусобақа катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.

Самарқандда «Спортни сев, спорт билан яша!» Республика оммавий спорт мусобақасининг вилоят финал босқичи старт олди.

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдуҳакимов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Ризаев, халқ таълими бошқармаси бошлиғи, вилоят шахмат федерацияси раиси З.Шодиевалар иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққанлар кейинги йилларда мамлакатимизда шахматни оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан ушбу мусобақа 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Қарори ижросини таъминлашга хизмат қилиши, қолаверса шахматни оммалаштириш орқали мамлакатимизда спорт билан мунтазам шуғулланаётган аҳоли қамровини оширишга эришилишини ҳам таъкидлашди.

«Спортни сев, спорт билан яша!» шиори остидаги оммавий спорт фестивали доирасида Самарқанд вилоятида январь ойи «Шахмат-шашка ойлиги» этиб белгиланган эди. Мазкур ойлик доирасида вилоят бўйича ўтказилган шахмат мусобақасининг туман (шаҳар) босқичида ҳудуддаги 492 та маҳалладан 5 385 нафар ўғил-қизлар ғолиблик учун дона суришди.

Мусобақанинг туман (шаҳар) босқичларида ғолибликни қўлга киритган 200 нафардан ортиқ ёшлар бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфидаги Самарқанд олимпия захиралари коллежида шахмат бўйича ўз қобилиятларини намоён этишмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг