UZ

Сўнгги янгиликлар

16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0

05 май 17:50
Янгиликлар

Стол тенниси

Стол теннисчилар онлайн машғулот ўтказди

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси раиси, тажрибали мураббий Саида Маҳмудова терма жамоамиз аъзоларига онлайн машғулот ўтказди.

Мамлакатимизда ҳар қандай шароитда ҳам жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг имкони мавжудлиги, айни дамда ҳукм сураётган карантин даврида ҳам ўз исботини топмоқда. Ёшларимизнинг спортга бўлган меҳри, ўз мақсади йўлида барча қийинчиликларни енгиб ўтишга тайёрлиги сабаб ўз уйларида бўлсаларда, мураббийлар томонидан белгилаб берилган машқларни бажармоқда.

Жумладан, кеча 4 май куни Саида Маҳмудова бошчилигида ўтган стол тенниси бўйича машғулотлар, теннисчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш ва техникаларини янада оширишга катта ҳисса қўшди. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси тавсияси билан онлайн тарзда ўтган машқларни стол тенниси федерацияси шифокори ва руҳшуноси кузатиб борди.
– Спортчиларнинг муваффақиятга эришишлари учун руҳан тетик бўлишлари шарт. Шу боис ҳам терма жамоамизнинг ҳар бир машғулотини мунтазам кузатиб бораман ва уларга керакли тавсияларни бераман, – дейди Умид Сабитов. – Айниқса, бугунги кунда спортчиларимиз карантин ҳолатида ўз уйларида шуғулланмоқдалар. Бу эса уларнинг руҳи ҳолатлари бир маромда бўлиши бироз қийин бўлади. Федерациямиз томонидан яратилган имкониятлар сабаб, мен ҳар куни улар билан суҳбатлашиб, керакли тавсияларни бермоқдаман.

Ўзбекистон стол тенниси федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг