UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0

12 апр 17:42
Янгиликлар

Теннис

Султонов рейтингда ўзидан 111 поғона пастдаги теннисчига ютқазди

Мисрнинг Шарм Эл-Шейх шаҳрида теннис бўйича М25 тоифасига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу мусобақада Ҳумоюн Султонов ҳам ўз имкониятини синаб кўраётганди. Ҳамюртимиз турнирда биринчи рақам остида таснифланган бўлиб, айни пайтда дунёнинг 339-ракеткаси бўлиб турибди. 

Афсуски, у 1/4 финалда франциялик Робин Бертрандга имкониятни бой бериб қўйди. Икки соату 23 дақиқа давом этган баҳсда турнирда 7-рақам остида таснифланган, ATP рейтингида 450-ўринни эгаллаб турган Робин иродали ғалабага эришди - 1/6, 6/1, 6/4.    

Ҳумоюн учрашув давомида 7 та, рақиби эса 3 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Бертрандда биттага кўпроқ бўлди - 3 га 2.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг