UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0

25 окт 07:27
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полоси. Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди ФОТО

Кеча пойтахтимизда сув полоси бўйича VI ўсмирлар Осиё чемпионати бошланди.

Мусобақанинг ўғил болалар ўртасидаги баҳсларида 6 та, қизлар ўртасидаги беллашувларда эса 4 та жамоа совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.

Кеча пойтахтимиздаги «Сув спорти саройи»да ушбу мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтазилди. Тадбирда Халқаро сузиш федерацияси (FINA) Президенти Хулио Сезар Маглионе, Осиё сузиш федерацияси Бош котиби Таха Сулаймон Ал-Кишри, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон сузиш федерацияси мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мусобақанинг аҳамияти ҳақида гапиришди, қатнашчиларини табриклаб, барчага омад тилашди. Маросим давомида МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди ва пойтахтимиз ушбу мусобақани юқори савияда ўтказа олишини айтиб ўтди.

«Барчангизни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида кўриб турганимиздан хурсандмиз. Старт олган мусобақа давомида қитъамизнинг етакчи жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Чемпионатнинг аҳамиятли томони шундаки, ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда муваффақиятли қатнашган 3 та, қизлар ўртасидаги беллашувларда эса 2 та жамоа 2019 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Биз ана шундай мусобақани ташкил қилиш айнан Ўзбекистонга ишониб топширилганидан хурсандмиз.

Ўзбекистон сўнгги йилларда нафақат қитъа, балки жаҳон миқёсидаги бир қатор мусобақаларни ҳам юқори савияда ўтказа олди. Шуни ишонч билан айтишим мумкинки, биз сув полоси бўйича Осиё чемпионатини ҳам энг юқори савияда ташкил эта оламиз», – деди Жасур Матчанов.

Шундан сўнг ўғил болалар ўртасида Ўзбекистон ҳамда Жанубий Корея терма жамоалари ўйинига старт берилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Миллий олимпия қўмитасида Жасур Матчанов FINA раҳбари Сезар Маглионе билан учрашув ўтказиб, Ўзбекистонда сув спорти турларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг