UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

24 сен 13:52
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полоси. Ўзбекистон чемпионати қизғин давом этмоқда

Шу кунларда Наманган шаҳрида сув полоси бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилмоқда.

Эркаклар жамоалари ўртасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинлари ўтказилиб, ўз гуруҳларида биринчи ва иккинчи ўринларни банд этган жамоалар плей-офф босқичига йўлланма олишди.

Жумладан, “А” гуруҳида бўлиб ўтган учинчи турда Наманган вилояти ва Республика олий спорт маҳорати мактаби жамоалари биринчи ўрин учун ўзаро куч синашдилар. Учрашув кутилганидек ғоятда муросасиз рухда кечди. Ҳар икки жамоа ҳам сузиш ҳавзасига фақат ғалаба иштиёқида тушганликларини дастлабки дақиқаларданоқ намойиш эта бошлашди.

Қарама-қарши хужумлар остида кечган ўйин 17:14 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди ва улар гуруҳ босиқични биринчи ўринда якунлашди. Ушбу гуруҳда бўлиб ўтган иккинчи ўйинда Ўзбекистон сузиш федерацияси жамоаси Фарғона шаҳри жамоасини 15:2 ҳисобида мағлуб этишди. 

Шу тариқа, Республика сузиш федерацияси жамоаси гуруҳда учинчи ўринни эгаллади ва улар эндиликда “В” гуруҳида учинчи ўринни банд этган Наманган шаҳри жамоаси билан 5-6 ўринлар учун ўзаро куч синашадилар.

“В” гуруҳида биринчи ўринни Наманган вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси банд этди. Сўнгги турда улар “Ёшлик” клуби устидан 20:3 ҳисобида зафар қучишди.

Ушбу гуруҳда иккинчи ўринни Тошкент шаҳри жамоаси эгаллади. Пойтахтлик ватерполчилар учинчи турда Наманган шаҳри жамоасидан 14:9 ҳисобида устун келишди.

Аёллар ўртасида ўтказилган учинчи тур бахсларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

ИБЎСМ (Наманган) – Ўзбекистон сузиш федерацияси 0:17

Наманган вилояти – Тошкент шаҳри 8:20

Наманган шаҳри – Хоразм вилояти 9:3

Эслатиб ўтамиз, хотин-қизлар жамоалари ўртасидаги баҳслар айлана тизимда ўтказиляпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг