UZ

Сўнгги янгиликлар

09:39Қудратилло Абдуқаҳҳоров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 09:17Йўғе?! Чжан Чжилей Уайлдердан 30 кг оғир чиқди! 0 08:45Ролан Гаррос. Карлос Алькарас учинчи даврада ғалабага эришди 0 08:23Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги жанг бошқа муддатга қолдирилди 0 07:59Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди 0 07:32Яна битта ғалаба Навбаҳор Ҳамидовадага Олимпиада йўлланмасини тақдим этади 0 20:30Бивол: "Менда Саудия Арабистони билан шартнома бор. Шу ерда жанг қиламан" 0 20:09Япония терма жамоаси юлдузи АПЛга ўтмоқда 0 19:48Пауло Коста рақиби Шон Стрикленд ҳақида яхши фикрлар билдирди 0 19:27Шон Стрикленд Ислам Махачев борасида америкаликларга маслаҳат берди 0 19:06Тим Цзюнинг Ортисга қарши жанги бекор бўлди 0 18:45"Ливерпуль" Алиссонни жамоада сақлаб қолмоқчи 0 18:24Мерганларимиз Германиядаги лицензион турнирда қатнашишади 0 18:09Ислам Махачев ва Дастин Порье тарозига чиқди (ФОТО) 0 18:03Хргович - Дюбуа жанги камар учун кечади. Бу вазиятда Усик мутлақ чемпион бўлиб қоладими? 0

22 сен 07:22
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сув полоси: Ўзбекистон чемпионатида 2-тур ўйинлари ўтказилди

Наманган шаҳрида сув полоси бўйича эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида мамлакат чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

Кеча мусобақада иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Эркаклар ўртасида “А” гуруҳида бўлиб ўтган учрашувларда Наманган вилояти терма жамоаси ватерполчилари Фарғона шаҳри жамоаси дарвозасига жавобсиз 21 та гол киритиб, тўплар нисбатига кўра биринчи ўринга кўтарилиб олдилар. Ушбу гуруҳда юз фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда бораётган пойтахтнинг Республика олий спорт маҳорати мактаби жамоаси бу сафар Ўзбекистон сузиш федерацияси терма жамоасини 17:2 ҳисобида енгишди.

Бугун, 22-сентябрь куни ўтказиладиган учинчи турда ҳар икки пешқадам жамоа бир-бирига рўбаро келади.

“В” гуруҳида бўлиб ўтган ўйинлар ҳам голларга бой бўлди. Дастлабки турда Тошкент шаҳри жамоасидан устун келган Наманган вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси бу сафар Наманган шаҳри жамоасидан 16:11 ҳисобида устун келди. Тошкент шаҳри ва Наманганнинг “Ёшлик” жамоалари учрашуви эса 22:0 ҳисобида пойтахтлик ватерполчиларнинг ғалабаси билан якун топди.

Иккинчи тур ўйинларидан сўнг юз фоизлик кўрсаткич билан Наманган вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоаси биринчи ўринни эгаллаб турибди. Иккинчи ва учинчи ўринларда бораётган Тошкент шаҳри ва Наманган шаҳри жамоалари ҳисобида биттадан ғалаба мавжуд. Фақатгина тўплар нисбатига кўра тошкентликлар иккинчи ўринда боришяпти. 

Хотин-қизлар жамоалари ўртасида ўтказилган 2-тур ўйинларидан сўнг Тошкент шаҳри жамоаси юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда. Бугун бўлиб ўтган учрашувларда улар Наманган вилояти ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби жамоасини 21:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Худди шундай ҳисобда Наманган вилояти вакиллари Хоразм вилояти жамоасини енгишди ва улар ҳозирда тўплар нисбатига кўрагина иккинчи ўринда боришяпти.

Ўзбекистон сузиш федерацияси ҳамда Наманган шаҳри жамоалари ўртасидаги ўйин 12:11 ҳисобида сузиш федерацияси жамоасининг фойдасига ҳал бўлди. 

Мусобақа давом этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг