UZ

Сўнгги янгиликлар

13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0 10:49Жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг 107 давлат орасида нечанчи ўриндамиз? 0 10:28Нурсултон Рўзибоев: "Бу ҳақиқий жанг бўлади" 0 10:07"Барселона" Испания Суперкубоги 1/2 финалида "Атлетик" билан ўйнайди, "Реал" эса... 0 09:46Гусков Энтони Смит билан жанг қиладими? Богданнинг ўзи бунга ойдинлик киритди 0 09:25"Бургут" жамоаси Ўзбекистон хоккейи ёш юлдузини ўз сафига қўшиб олди 0 09:04Ричард Торрес профессионал боксдаги 10-жангини ўтказди 0 08:43"Ланс" сўнгги дақиқаларда Европа лигасидан қуруқ қолди 0 08:22Боксчиларимиз "Елорда кубоги"ни битта олтин медаль билан якунлашди 0

24 ноя 11:59
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Сузиш. Ўзбекистон кубогида янги номлар кашф этиляпти + ФОТО

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари коллежида сузиш бўйича ўтказилаётган Ўзбекистон кубогида учинчи кунги мусобақалар якунига етди.

Шу куни иштирокчилар 100 метр масофага брасс ва чалқанча, шунингдек, 400 метрга эркин ва 4х100 метр масофага эркин усулда сузиш баҳсларида ўз иқтидорларини намойиш этдилар.

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, навбатдаги кунги баҳслар ҳам муросасиз руҳда кечди. Эътиборлиси, учинчи кунги баҳсларда ҳам янгидан-янги номлар кашф этилди.

Бевосита энди учинчи кунги баҳсларнинг натижаларига тўхталадиган бўлсак, 100 метр масофага брасс усулида сузишда эркаклар орасида жиззахлик Владислав Мустафин маррага биринчи бўлиб етиб келди. Ушбу мусобақада Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчиси Искандар Саъдуллаев иккинчи, андижонлик Тимур Язиков учинчи ўринни эгаллади.

Худди шу масофага чалқанча усулда сузиш бўйича бўлиб ўтган мусобақада тошкентлик Алексей Тарасенко олтин медалга сазовор бўлди. Андижонлик Маҳмудшох Қодиров кумуш, сирдарёлик Михаил Клешко эса бронза медали билан тақдирланди.

400 метр масофага эркин усулда сузишда эркаклар орасида Навоий вилояти вакили Олимжон Одилов, аёллар ўртасида эса Республика олий спорт маҳорати мактаби тарбияланувчиси Анастасия Зелинская шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Ва ниҳоят, 4х100 метр масофага эркин усулда сузиш мусобақасида эркаклар ва аёллар ўртасида ғолиблик Навоий вилояти жамоасига насиб этди. Эркаклар ўртасидаги мусобақада иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Тошкент шаҳри ва Андижон вилояти жамоалари банд этишган бўлса, хотин-қизлар мусобақасида андижонликлар кумуш, пойтахтлик спортчилар эса бронза медалига сазовор бўлишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг